Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова Германиянинг Штутгарт-Вайхинген шаҳарчасида старт олган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Омонмуродова илк даврада асосий тўр баҳсларига имтиёзли асосда қўйилган мезбон теннисчи Лаура Шайдерга қарши кортга чиқди. Дастлабки сетни 2:6 ҳисобида бой бой берган Омонмуродова кейинги икки сетда 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Штутгарт турнирининг еттинчи ракеткаси сифатида қайд этилган Оқгул иккинчи даврада яна бир олмон теннисчиси Катерина Хобгарски билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)