Лионель Месси Копа Америка мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Аргентина – Парагвай терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Месси 6:1 ҳисобида аргентиналикларнинг ғалабаси билан якунланган мазкур ўйинда гол киритмаган бўлса ҳам, учта голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, финалда Аргентина терма жамоаси мусобақа мезбони Чилига қарши майдонга тушади. Ҳал қилувчи баҳс 4 июль куни ўтказилади.
Изоҳ (0)