Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи, йилнинг тўртта нуфузли мусобақасидан учинчиси ҳисобланган «Уимблдон» турнирининг асосий тўр биринчи давра баҳслари давом этяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
Шанба, 27 июнь куни Ноттингемдаги турнирда бош мукофотни қўлга киритган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин 30 июнь куни «Уимблдон» мусобақасидаги иштирокини бошлади. Афсуски, илк давра учрашувида Истомин испаниялик Альберт Рамос-Виноласга имкониятни бой бериб қўйди.
Дастлабки сетни 2:6 ҳисобида бой берган ўзбекистонлик теннисчи иккинчисида ҳам худди шу ҳисобда ютқазди. Учинчи сетнинг бешинчи геймидан кейин Истомин курашни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик теннисчи дунё рейтингида 65, Истомин эса 62-ўринни эгаллаб турибди. Рамос Ноттингем турнирининг биринчи босқичида кореялик Хён Чонга 4:6, 6:7(6) ҳисобида имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)