Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси WBA йўналишида мунтазам чемпионлик камари соҳиби Руслан Чагаев реванш жанги ташкил этилса, россиялик Александр Поветкинни мағлуб эта олишини маълум қилди, деб хабар беради «Olamsport.com».
«Реванш жанги ташкил этиладиган бўлса, мен Поветкинни мағлуб эта оламан. Аввалги жангимизда яхши спорт формасида бўлмасам-да, лекин ёмон ҳаракат қилмагандим», — деди Руслан Чагаев.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил ташкил қилинган жангда Чагаев россиялик Поветкинга 12 раундлик жангда имкониятни бой бериб қўйганди.
Изоҳ (0)