2018 йилда Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати тимсолига номзод 10 қаҳрамондан иборат рўйхатга ўзга сайёралик, робот, космонавт, баҳодир, олов қуш, айиқ, мушук, Амур йўлбарси, бўри ва Узоқ Шарқ леопарди киритилди. Ушбу қаҳрамонлар 50 мингдан ортиқ киши иштирок этган онлайн сўровнома якунига кўра танлаб олинди, деб хабар қилади «Meduza».
2015 йилнинг сентябрь—ноябрь ойларида Россиянинг рассомчилик ОТМ талабалари ўртасида танлов ўтказилади ва улар тимсолларнинг хомаки намунаси дизайнини чизади. Жюрилар энг яхши 3 та ишни танлагач, улар россияликлар орасида овозга қўйилади. Расмий тимсолнинг тақдимоти 2016 йилда ўтказилади.
Россияликлар бўлажак тимсолнинг асосий атрибутлари футбол тўпи ва бутса бўлиши керак, деб ҳисобламоқда. Бошқа аксессуарлар қаторида ҳуштак, соат, қўлқоп ва рюкзак тилга олинмоқда.
Изоҳ (0)