Энг кўп Лотин Америкаси аҳолиси ўз ҳаётидан мамнун. Бу ҳақда Gallup ва Healthways компаниялари экспертлари ҳисоботида айтилади, деб ёзади «РБК».
2014 йил якунларига кўра тузилган рейтингда Панама етакчилик қилган бўлса, Коста-Рика ва Пуэрто-Рико ундан кейинги ўринларни эгаллади. Лотин Америкасига кирмайдиган давлатлардан бештасигина юқори 15 таликдан жой олди. Рейтингда жами 145 та давлат бор.
Аҳолиси ўз ҳаётидан энг кўп мамнун бўлган ўнта давлат қуйидагилар:
- Панама — 53%
- Коста-Рика — 47,6%
- Пуэрто-Рико — 45,8%
- Швейцария — 39,4%
- Белиз — 38,9%
- Чили — 38,7%
- Дания — 37%
- Гватемала — 36,3%
- Австрия — 35,6%
- Мексика — 35,6%
Изоҳ (0)