Австралиядаги 2 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Манингрид шаҳри кўчаларини 25 мингга яқин заҳарли тарантул ўргимчаклари эгаллади. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.
Мутахассислар ҳозирча ўргимчаклар босқинига нима сабаб бўлганини тушунтириб бера олишмаяпти. Хабар беришларича, одатда бир жойда 200-300тагача тарантул йиғилиб олганини кўриш мумкин.
Ҳужуми бир қатор жониворлар учун ўлим билан тугаши мумкин бўлган тарантуллар инсонга жиддий хавф туғдирмайди. Бу ўргимчак чаққандан кейинги оғриқ ҳисси қовоғарининг чақишига ўхшайди ва шишиб чиқади. Шунингдек, одам узоқ вақт қайт қилиб юриши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)