Туниснинг Сус шаҳридаги меҳмонхоналарга уюштирилган қуролли ҳужум натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, 38 киши яраланди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужум икки жангари томонидан амалга оширилган, улардан бири отиб ўлдирилган, иккинчиси, Al Arabiya хабарига кўра, қочишга уринган вақтида қўлга олинган.
Mosaique FM’нинг ҳодиса гувоҳларига асосланиб хабар беришича, жангарилар соҳилга қайиқда сузиб келиб, дам олаётанларга қарата ўт очган. Жангарилардан бири «Калашников» автомати ва гранаталар билан қуролланган бўлган.
Sputnik ахборот агентлиги маълумотларига кўра, теракт натижасида бўлганлар орасида беш нафар германиялик, тўрт британиялик, уч нафар франциялик, шунингдек, Бельгия фуқароси ва беш тунислик бор.
Изоҳ (0)