Туркиянинг Каппадокия вилоятида ҳаво шарининг ноқулай қўниши натижасида 18 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса юз берган вақтда ҳаво шарида 20 киши – хитойлик 14 сайёҳ, АҚШнинг икки, Бразилиянинг бир, Грециянинг икки фуқароси ва туркиялик учувчи бўлган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Баъзи маълумотларга кўра, қўниш вақтида газ сизиб чиқиб, шар ёниб кетган.
Изоҳ (0)