Австралия сувларида ҳажми бўйича фақат кит акуласидан ортда қолувчи ноёб акула тури вакилини тутиб олишди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net». Бундай акула сўнгги бор 1930 йилларда тутилган эди.
6,3 метр узунлик ва уч тонна оғирликдаги акула 21 июнь, якшанба куни Виктория штатидаги Портленд шаҳрида овланди. Балиқчилар акулани сотмасдан, олимларга тадқиқ қилиш учун топширишга қарор қилди.
Акула ноодатий пушти-бинафша рангда бўлиб, катта ясси бурунга эга. У Мельбурн музейи олимларига топширилди.
Изоҳ (0)