Испания ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Колумбиядан АҚШга героин етказишда кучуклардан контейнер сифатида фойдаланган ветеринарни ҳибсга олди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.
Колумбияда қидирувга берилган Андреас Лопес Элорз ўн йилдан бери Испаниянинг Санта Комба шаҳрида яшириниб юрганди. Маҳаллий суд уни АҚШга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарганидан сўнг, у йўқолиб қолганди. Орадан бир ой ўтиб уни топишга муваффақ бўлишди.
«Бу ветеринар гиёҳванд моддалар айланмаси билан шуғулланувчи жиноий тўда аъзоси бўлган, у кучукларнинг ичига героин солинган контейнерларни ўрнатиб, Колумбиядан АҚШга жўнатган», - дейилади полиция баёнотида.
Колумбия полицияси 2005 йили Лопес ишлайдиган клиникада тинтув ўтказиб, ичига уч килограмм героин «солинган» учта ит боласини топганди. Бу жониворлар АҚШга жўнатилиши лозим эди.
Изоҳ (0)