Фарғона шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этувчи «Челленжер» турнирининг асосий тўр баҳслари давом этяпти, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Яккалик баҳсларида курашни давом эттираётган Ўзбекистоннинг сўнгги вакили Темур Исмоилов иккинчи давра баҳсида кортга чиқди.
Унинг рақиби россиялик Карен Хачанов бўлди. Икки сет давом этган учрашувда Исмоилов 6:7, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, ўзбек теннисчилари яккаликдаги иштирокини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнь куни Исмоилов Намангандаги турнирда бош мукофотни қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)