Футбол бўйича АҚШ терма жамоаси ва «Сиэлттл Саундерс» клуби ҳимоячиси Клинт Демпси учрашув ҳакамининг ён дафтарчасини йиртиб ташлагани учун майдондан четлатилди. Бу ҳақда Lockerdome хабар бермоқда.
Ҳодиса мамлакат Кубоги доирасидаги «Портленд»га қарши ўйин вақтида юз берди. Ҳакамнинг навбатдаги қароридан аччиғи чиққан футболчи унинг олдига бориб, унинг либосидан ён дафтарчани тортиб олди ва йиртиб ташлади, шундан сўнг майдондан четлатилди.
Ўйин 3:1 ҳисобида «Портленд» ғалабаси билан якунига етди, Демпсининг жамоаси эса ўйинни етти киши бўлиб якунлади – Демпсидан ташқари сиэтлликларнинг яна икки ўйинчиси майдондан четлатилди, бир футболчи эса жароҳат олди – унинг ўрнига бошқа ўйинчини тушириш имкони йўқ эди.
https://youtu.be/0tiLB5sfVoE
Изоҳ (0)