WBA версияси бўйича мунтазам жаҳон чемпиони 36 ёшли ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев супероғир вазн тоифасининг WBA версиясида ихтиёрий ҳимоя жангини 11 июль куни Магдебург (Германия)да 30 ёшли германиялик Франческо Пьянетага (31-1-1, 17 КО) қарши ўтказади, деб хабар қилади «Sports.uz».
Чагаев бу тўқнашувда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаслигини таъкидлаб ўтган.
«Мен ҳозирда жуда яхши формадан. Сўнгги вақтларда ўзимни худди 10 ёшга ёшаргандек ҳис қиляпман. Рингга чиқиш вақтини сабрсизлик билан кутяпман. Мен албатта, рақибим Пьянетадан узр сўрайман. Бу тўқнашувда унда ҳеч қандай имконият бўлмайди», – дейди Чагаев.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак жангда Чагаев ғалаба қозонадиган бўлса, кейинги тўқнашувни мажбурий равишда австралиялик Лукас Браунга қарши ўтказади.
Изоҳ (0)