Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Алекс Сусей истеъфога чиқди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Маълумотларга кўра, бунга ОФКнинг собиқ президенти Муҳаммад бин Ҳаммам билан боғлиқ можаро сабаб бўлган.
Ёдингизда бўлса, Муҳаммад бин Ҳаммам пора берганликда айбланиб, ўз лавозимидан кетганди. Алекс Сусей Бин Ҳаммам томонидан амалга оширилган тўловларга оид ҳужжатларни яширганликда айбланмоқда. Аммо Сусейнинг ўзи бу айбловларни инкор қиляпти.
Изоҳ (0)