Польша парламентининг қуйи палатаси (сейм) спикери Радослав Сикорский юқори мартабали амалдорларнинг суҳбатини эшитиш билан боғлиқ можаролар туфайли истеъфо берди, деб хабар қилади «Meduza».
Соғлиқни сақлаш вазири Бартош Арлукович, спорт вазири Анжей Бернат ва давлат ғазнаси вазири Влодимеж Карпинский ҳам истеъфога чиқиш учун ариза ёзди. Бундан ташқари, бир нечта вазир ўринбосарлари ва ҳукумат раҳбари маслаҳатчилари ҳам ўз лавозимини тарк этди.
Польша матбуотида 2013—2014 йилларда Варшаванинг ресторанларидан бирида юқори мартабали амалдорларнинг учрашувларидаги махфий суҳбати матни чоп қилинганидан кейин Ева Ковач бошчилигида Польшани бошқараётган ҳукуматнинг обрўси тушиб кетди.
Амалдорларнинг суҳбати биринчи марта 2014 йил ўрталарида чоп этилганди. Ўшанда Польша прокуратураси ноқонуний тинглаш иши бўйича текширувларни бошлаганди. Июнь ойи бошида тергов ишларининг материаллари интернетда пайдо бўлди ва суҳбатни эшитиш можароси яна диққат марказига чиқди.
Изоҳ (0)