Украинанинг Страсбургдаги доимий вакили Николай Точицкий Европа Кенгаши раҳбариятига мурожаатнома ёзиб, Россия Донецк ва Луганск вилоятларининг бир қисмини босиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Матнда 5 июнь санаси кўрсатилган, Европа Кенгаши сайтига эса у 10 июнь куни жойланди.
Украина ОАВлари таъкидлашича, Украина биринчи марта мамлакат жанубидаги вазиятни босиб олиш (оккупация) деб аташга чақирди.
Изоҳ (0)