Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавирусини юқтириб олганлар сони 122 кишига етди, деб хабар беради «Ведомости».
Зарарланган 14 кишидан 8 нафари инфекциянинг асосий манбаи ҳисобланаётган Samsung тиббиёт марказига ташриф буюрган. Май ойида шу ерда коронавирус билан зарарланган бемор даволанган, лекин унга тўғри ташхис қўя олишмаган.
Биринчи марта MERS ташхиси 20 май куни қўйилди. Ўшандан буён 9 киши ушбу касалликдан вафот этди. Карантинга олинганлар сони 3805 кишига етди.
MERS илк бор 2012 йилда Саудия Арабистонида қайд қилинган. Ўшандан буён 20 та мамлакатда тахминан 1100 киши касалликни юқтириб олган.
Изоҳ (0)