Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг рафиқаси Ю Сун Дек хоним 11 июнь куни қирғизистонлик етти ёшдан ўн бир ёшгача бўлган болалар билан А.Усмонов номли Миллий кутубхонанинг «Оилавий мутолаа бурчаги»да учрашди ва уларга икки ака-ука ҳақидаги корейс эртагини инглиз тилида ўқиб берди, деб хабар беради «Knews.kg».

Фото: knews.kg

Фото: knews.kg

Шунингдек у ўзининг болалиги Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги уруш даврига тўғри келгани учун унинг ўйинчоқлари гуруч доналари ва майда тошчалар бўлганлиги ҳақида болаларга сўзлаб берди.

Болалар эртак учун миннатдорчилик тариқасида унга кигиз ўтов совға қилди. Тадбир якунида таълим вазири Эльвира Сариева Ю Сун Дек хонимга «Манас»нинг инглиз тилидаги нусхасини тақдим қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)