БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг рафиқаси Ю Сун Дек хоним 11 июнь куни қирғизистонлик етти ёшдан ўн бир ёшгача бўлган болалар билан А.Усмонов номли Миллий кутубхонанинг «Оилавий мутолаа бурчаги»да учрашди ва уларга икки ака-ука ҳақидаги корейс эртагини инглиз тилида ўқиб берди, деб хабар беради «Knews.kg».
Шунингдек у ўзининг болалиги Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги уруш даврига тўғри келгани учун унинг ўйинчоқлари гуруч доналари ва майда тошчалар бўлганлиги ҳақида болаларга сўзлаб берди.
Болалар эртак учун миннатдорчилик тариқасида унга кигиз ўтов совға қилди. Тадбир якунида таълим вазири Эльвира Сариева Ю Сун Дек хонимга «Манас»нинг инглиз тилидаги нусхасини тақдим қилди.
Изоҳ (0)