Покистоннинг марказий қисмида йўловчи автобуси ҳалокатга учраши натижасида беш киши нобуд бўлди, 20 киши турли оғирликдаги жароҳат олди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Маҳаллий ОАВлар ёзишича, транспорт воситаси Синд провинциясидаги Ноушеро Фероз аҳоли пункти яқинидаги автомагистраллардан бирида ағдарилиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси тезликни ҳаддан ташқари оширган ва бошқарувни йўқотган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)