Фарҳод ва Ширин дуэти 3—4 июнь кунлари «Истиқлол» санъат саройида икки кунлик концерт дастурини тақдим этди, деб хабар беради «Sayyod.com».
Номи-ю, ижоди романтикадан иборат жуфтликнинг концерти икки кун одамлар билан тўлди.
Дастурнинг иккинчи куни одамлар қалбаки чипталар билан кириб кела бошлаган ва бир жойга даъвогарлар кўпайиб, тушунмовчиликлар содир бўла бошлаган. «Sayyod.com» берган хабарга кўра, шундай сохта чипта сотаётганлардан бир аёл ушланган ва сохта чиптачилар ҳам аниқланган.
Қора рангдаги қалбаки чипталарда концерт куни ҳам нотўғри кўрсатилган.
Изоҳ (0)