2 июнь куни пойтахт мактабларидан бирида Юлдуз Усмонованинг «Ота фарёди» қўшиғига клип суратга олиш ишлари борди, дея хабар бермоқда хонанданинг расмий сайти.
Видеоклип сюжети шаҳар ташқарисида бир неча йил аввал содир бўлган ҳаётий воқеага асосланган. Ўғлининг мактабдан қайтишини кутаётган ота уни қайтиб кўра олмайди: уйга қайтаётган бола носоз кўприкдан ўтаётиб, сувга қулайди ва чўкиб кетади.
Клип «9999» студияси томонидан суратга туширилмоқда.
Изоҳ (0)