МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат бошлиқлари 29 май, жума кунги Кенгаш мажлисида молиявий-иқтисодий соҳадаги долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича режани ҳамда Халқаро ташувларни амалга ошириш чоғида транспорт хавфсизлигини таъминлаш стратегиясини имзолади. Бу ҳақда «Newskaz.ru» хабар берди.
Ҳужжатлар 2014 йилда МДҲ давлатларининг 2020 йилгача бўлган давр учун инновацион ҳамкорлигининг давлатлараро дастури амалга оширилишининг боришини ўз ичига олади.
Бошқа қатор йўналишлардан ташқари, ҳужжатда яна МДҲ давлатлари мудофаа вазирликларининг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳолатларини назорат қилиш ва баҳолашнинг бирлашган тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳам тилга олинган.
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши бугун, 29 май куни Қозоғистонда бўлиб ўтмоқда. Мажлисда жами 20 та ҳужжатни кўриб чиқиш мўлжалланган.
Изоҳ (0)