Айни дақиқаларда Цюрихда давом этаётган ФИФА конгрессида бомба портлаши хавфи уйғонди, деб хабар қилади «Championat.com» Швейцария полициясига таяниб.
Маҳаллий вақт билан тахминан соат 11 да ҳуқуқ-тартибот органларига шундай хабар келиб тушган. Ҳозирча мажлис иши давом этиш-этмаслиги номаълум.
29 май, жума куни Цюрихда ФИФАнинг янги президенти сайланиши керак. Конгресс вақтида Фаластин байроғини кўтарган икки аёл пайдо бўлди ва бир қанча муддатга мажлисни тўхтатиб қўйди. Аёллар тартиб сақлаш ходимлари томонидан залдан олиб чиқиб кетилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу конгрессда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва ташкилотнинг матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ҳам иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)