Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи, йилнинг тўртта йирик турниридан иккинчиси ҳисобланган «Ролан Гаррос» мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Мукофот жамғармаси 28 миллион еврони ташкил этувчи Франция Очиқ чемпионатининг жуфтликлар мусобақасида ўз имкониятини синовдан ўтказаётган ўзбекистонлик Денис Истомин мағлубиятга учраб, «Ролан Гаррос»даги иштирокини якунлади.
Истомин иккинчи давра баҳсида қозоғистонлик Андрей Голубев билан бирга франциялик теннисчилар – Николас Маю ҳамда Пьер-Юг Эрберга 4:6, 7:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Истомин ва Голубев илк даврада яна бир қозоғистонлик теннисчи Михаил Кукушкин ва швециялик Юхан Брунстрёмни 7:6, 6:4 ҳисобида таслим этган эди.
Денис яккалик баҳсларининг илк даврасида австралиялик Ник Киргиосга имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)