«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этишга тайёр, деб хабар қилади «Uff.uz».
Испания нашрлари берган маълумотларга кўра, Португалия терма жамоаси аъзосининг кайфиятига кўп нарсалар таъсир қилган. Хусусан, клуб раҳбарияти томонидан Анчелоттининг истеъфога чиқариб юборилгани унга маъқул келмаган.
Бундан ташқари, клуб президенти Флорентино Перес аксарият муҳим масалаларда ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни биринчи ўринга олиб чиқишга уринаётгани ҳам Роналдуга ёқмаяпти. Қўшимчасига, «Реал»нинг бўлажак мураббийи деб тахмин қилинаётган Рафаэл Бенитес билан футболчининг бирга ишлаш нияти йўқ.
Роналдунинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, футболчига «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳ (0)