Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Янги Зеландия пойтахти Веллингтондан жаҳон чемпионатининг ўз учрашувларини ўтказадиган Крайстчерч шаҳрига кўчиб ўтди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
28 май эрта тонгдан Зеландия пойтахтидан йўлга чиққан ёшлар термаси делегацияси ҳаво йўллари орқали Крайстчерчга етиб келган. Учрашувга уч кун қолганда ўзбекистонлик футболчилар айнан шу шаҳарда машғулотларни давом эттиради.
Ўзбекистон U-20 термаси 1 ва 4 июнь кунлари мос равишда Гондурас ҳамда Германия терма жамоаларига қарши жаҳон чемпионатининг гуруҳ ўйинларини Крайстчерч шаҳрида ўтказади.
Изоҳ (0)