ФИФАнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Вальтер де Грегорио махсус матбуот анжумани вақтида 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари олдиндан белгиланганидек Россия ва Қатарда ўтказилишини маълум қилди, деб ёзади «Uff.uz».
Аввалроқ мазкур жаҳон чемпионатлари мезбонларини танлаш бўйича овоз бериш жараёнида пул ювиш ва жиноий эгасизликда гумон қилиниб, ФИФАнинг масъул шахсларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган эди.
«2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонларини аниқлаш бўйича қайта овоз беришлар ташкил этилмайди. Мусобақалар, аввалдан режалаштирилганидек, Россия ва Қатарда ўтказилади», — деди де Грегорио.
Изоҳ (0)