Исроил ҳарбий ҳаво кучлари мамлакатнинг жанубига қилинган ҳужум учун 27 майга ўтар кечаси Ғазо секторига бир неча зарбалар берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Олдинроқ исроиллик ҳарбийлар фаластинлик жангарилар Ғазо секторидан Исроилнинг жанубига камида битта ракета учирганини хабар қилганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ракета ҳужумидан ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳужум 2015 йил бошидан бери иккинчиси бўлди. Аввалги ракета ҳужумига Исроил авиация ва артиллерия зарбалари билан жавоб қайтарганди.
Эроннинг Press TV телеканали берган хабарга кўра, авиазарбалар Рафахдаги Нусейрат қочоқлар лагери ва Хан-Юнис шаҳрига берилган. Қурбон бўлганлар ва яраланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)