Қозоғистонлик профессионал боксчи Геннадий Головкин 72,6 кг вазн тоифасида WBA талқини бўйича жаҳон чемпиони ва WBC талқини бўйича «вақтинчалик» камарни ўзида сақлаб қолди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Калифорниянинг Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтган америкалик Вилли Монрога қарши жангда Головкин рақибини 6-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учратди.
Шундай қилиб, Головкин WBA талқини бўйича 2010 йилдан бери эгалик қилиб келаётган совринини 14 марта ҳимоя қилди. У шу вақтгача профессионал рингда мағлубият нималигини билмаган, 33 марта ғалаба қозонган, ғалабаларнинг 30таси нокаут билан қўлга киритилган.
Головкиннинг маълум қилишича, у энди таниқли боксчилар – мексикалик Саул Алварес, пуэрто-риколик Мигел Котто ва америкалик Андре Уорд билан рингда учрашишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)