Футбол бўйича Франция чемпионатининг 37-тури доирасида «Пари Сен-Жермен» («ПСЖ») жамоаси сафарда «Монпелье» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Шу тариқа, Лоран Блан қўл остидаги «ПСЖ» мавсум тугашига бир тур қолганида Франция чемпионлигини расмийлаштирди.
«Парижликлар кетма-кет учинчи марта, клуб тарихида эса бешинчи марта Франция чемпионига айланишди», - дейилади хабарда.
Изоҳ (0)