3–8 июнь кунлари Малайзияда ФИФАнинг «Футуро III» дастури доирасида ҳакамлар инструкторлари учун ўқув курси ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Унда Осиёнинг 37 мамлакатидан 123 нафар техник, фитнес ҳамда футзал инструкторлари қатнашади.
Ушбу семинарларда Ўзбекистондан Владислав Сейтлин, Марат Исмоилов, Радик Хуббиев ҳамда Шуҳрат Пўлатов иштирок этади.
Изоҳ (0)