«Сан Мартин де Бурсако» футбол клуби ўйинчиси Эмануэл Ортеганинг вафоти муносабати билан Аргентина чемпионатида бир ҳафталик танаффус эълон қилинди. RBC.ru’нинг хабар беришича, футболчи «Primeра С» дивизиони доирасидаги «Ювентуд Унида» жамоасига қарши 4 май куни бўлиб ўтган ўйинда бошидан жароҳат олганди.
Ортега рақиб жамоадаги Алексис Валенсуэла билан тўқнашувдан сўнг мувозанатни йўқотиб, майдон ёнида жойлашган бетон тўсиққа боши билан бориб урилганди.
Футболчи майдондан тўғри касалхонага олиб борилди, шифокорлар футболчининг бош суяги икки нуқтадан сингани ташхисини қўйишди. Ортега бир неча операцияларни ўтказганига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Футболчи пайшанба куни вафот этди.
Аргентина футбол федерацияси баёнотига кўра, 21 ёшли футболчининг вафоти ҳақидаги хабарни бутун Аргентина футбол жамоатчилиги чуқур қайғу билан қабул қилган ва футболчининг хотираси учун мамлакат барча футбол дивизионларидаги ўйинларни бошқа муддатга қолдириш ҳақида қарор қилинган.
Изоҳ (0)