The Beatles гуруҳи аъзоси Жорж Ҳаррисоннинг гитараси Нью-Йоркдаги кимошди савдосида 490 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Kommersant.ru хабар бермоқда.
Julien’s Auctions аукцион уйи маълумотларига кўра, 1963 йилда чиқарилган электргитара жума куни исми ошкор этилмаган харидорга сотилган.Жорж Ҳаррисон бу гитарани Британияда сотиб олган ва у билан 1963 йил ёзида бир неча бор саҳнага чиққан. Қайд этишларича, гитара рок-мусиқага бағишланган икки кунлик кимошди савдоларда сотувга қўйилган эди.
Хусусан, савдолар чоғида рок-н-ролл қироли Элвис Пресли 1975 йили Лас-Вегасдаги концертда кийиб чиққан либос 122 минг долларга, хонанданинг Присцилла Пресли билан 1967 йилда никоҳга киргани ҳақидаги гувоҳнома эса 40 минг доллардан қимматроққа сотилди.
Аукционда, шунингдек, Жими Ҳендрикснинг нимчаси 59 минг доллар таклиф қилган харидорга пулланди.
Изоҳ (0)