Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослашган мусиқий академик лицейнинг 3-синфида ўқувчи скрипкачи Асалхон Юсупова Италиянинг Барлетта шаҳрида бўлиб ўтган 25-халқаро ёш мусиқачилар танловида ғолиб бўлди, дея хабар бермоқда «UZ24».
Унинг педагоги Машкура Мамедованинг иши ҳам ҳайъат аъзоларининг юқори баҳоларига сазовор бўлди, унга махсус диплом ва «Энг яхши маэстро» мукофоти берилди.
Бу йил Барлеттадаги танловда дунёнинг 54 мамлакати вакиллари иштирок этди. У ҳар йили Барлетта шаҳри мерияси ҳомийлигида «Маданият ва мусиқа» бадиий жамғармаси томонидан ўтказилади.
Изоҳ (0)