Бугун 68-Канн кинофестивали Францияда ўз ишини бошлайди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Очилиш учун бу йил Эммануэль Берконинг «Бошни тик кўтариб» фильми танланди, бу 1987 йилдан буён биринчи марта очилишда намойиш этиладиган аёл киши томонидан олинган картинадир.
Фестивалнинг бош танловида асосан эркак режиссёрлар ишлари тақдим этилган. Актёрлик мукофотларига даъвогарлар орасида эса Мэттью Макконахи, Майкл Фассбендер ва Жерар Депардье бор.
Изоҳ (0)