Сочида АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Россия президенти Путин билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Эхо Москвы».
Суҳбат тўрт соат давом этди. Хабар берилишича, Путин ва Керрининг учрашуви Америка томони илтимоси билан бўлиб ўтган.
АҚШ давлат котиби Путинга президент Обаманинг саломини етказди. Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков айтишича, Америка етакчиси Россия президентига ҳеч қандай ёзма хабар жўнатмаган.
Шунингдек, музокараларда Украина мавзуси, жумладан АҚШ ва Россиянинг икки томонлама даражада янада жипс тарзда ишлашлари бўйича турли вариантлар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)