Альберто Жакометтининг «Ишора қилаётган одам» асари Нью-Йоркнинг Christie’s аукционидаги савдоларда 141,285 миллион долларга сотилди. Бу билан у аукционда сотилган энг қиммат ҳайкалга айланди, деб хабар қилади «Kommersant.ru».
180 сантимeтрли бронза ҳайкал 1947 йилда швейцариялик уста томонидан ясалган. У Christie’s аукционидаги «Ўтмишга олға» савдоларида энг қиммат лотлардан бири деб ҳисобланаётганди. Савдолардан олдин мутахассислар уни 130 миллион долларга баҳолаганди.
Ҳайкалнинг ноёблиги шундаки, уста унга ўз қўллари билан зеб берган. Бунгача Жакометтининг «Қадам ташлаётган одам I» асари энг қиммат ҳайкал ҳисобланарди.
Изоҳ (0)