12 май, сешанба куни Непалда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда ТАСС АҚШ Геология хизматига таяниб.
Ерости силкинишлари эпицентри Намче-Базар қишлоғидан 68 км ғарбда жойлашган. Офат ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашди.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилганича йўқ.
Непалда 25 апрель куни 7,9 магнитудали зилзила рўй берганди. Шундан сўнг кучи 3,2 дан 6,9 магнитудагача бўлган 90 га яқин афтершоклар қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, унда қурбон бўлганлар сони 8 мингдан ошди.
Изоҳ (0)