Замонавий ўзбек эстрадасида ўзига хос услуб ярата олган Муниса Ризаева «Суғдиёна» газетасига интервью берди.
Муниса худди у каби имидж, ижро ва услуб йўналишида куйлайдиганларга ўз муносабатини билдирди:
«Эпласанг, ўз услубингни ярат, аммо кўчирмакашлик қилма. Кўп кўраман, ижро услубим, ҳатто кийинишимгача ўзлаштириб олишади. Қандай қилиб буни ўзларига эп кўришади, ҳайронман. Мен ўзимни 25 йил изладим. 25 йил деганда ўзим истаган услубни топдим. Бунгача қанча меҳнат қилдим. Бу меники!».
Журналистнинг хонандадан айни дамда нималарни истаётгани ҳақида берган саволига Муниса қуйидагича жавоб қайтарди:
«Оилам бўлишини, фарзандларни… Жуда ҳам хоҳлаяпман! Бугун дугонам Райҳоннинг эгизакларининг туғилган кунига бордим. Ҳавасим келди. Менинг ҳам фарзандларим бўлишини истадим. Кучлиман дейман-у, лекин баъзида чарчайман. Ёнимда кучли суянчиғим бўлишини хоҳлайман».
Изоҳ (0)