Арнолд Шварценеггер Жеймс Корденнинг The Late Late Show юмористик шоусида суратга тушди. Бу ҳақда Meduza.io хабар бермоқда.
У шоунинг анъанавий рукнида қатнашди – ушбу рукнда таниқли актёрлар олти дақиқа давомида фаолиятларидаги барча ролларни ўйнаб, кўрсатиб беришлари керак.
Шварценеггер ва Корден белгиланган вақт оралиғида биринчи ва иккинчи «Терминатор»дан, шунингдек, «Конан-варвар», «Вахший», «Ҳаққоний ёлғон» ва бошқа фильмлардан лавҳаларни саҳналаштиришга улгуришди.
https://youtu.be/tXmYdAm9Vjs