«Мустақиллик куни» (Independence Day, 1996) фильмининг давомида актриса Села Уорд Америка президенти ролини ижро этади, дея хабар бермоқда «Filmpro.ru».
Нашр таъкидлашича, ўнлаб актёрлар АҚШнинг ҳақиқий ёки тўқима президентларини гавдалантирган. Давлат раҳбари роли жуда камдан-кам ҳолларда аёлларга берилган, Голливуд блокбастерлари учун эса бу камёб ҳолат.
АҚШ раҳбарини баъзан аёллар ҳам ўйнаган, бироқ катта бюджетли экшнларда бундай ҳол кузатилмаган.
Села Уорд «Эртадан кейин», «Қутқарувчи», «Қочоқ» каби фильмлардаги роллари билан таниқлидир. «Мустақиллик куни 2» 2016 йилда катта экранларга чиқади.
Изоҳ (0)