«Ёшлар» телерадиоканали буюртмасига биноан «Ўзбектелефильм» Давлат унитар корхонаси томонидан 20 қисмдан иборат «Меҳмонхона» (Hotel) номли телесериалнинг суратга олиш ишлари якунланди, деб хабар қилади «Бекажон» газетаси.
Акрам Исаков томонидан суратга олинган ушбу сериалда Ёқуб Аҳмедов, Бобур Йўлдошев, Гавҳар Зокирова, Адиз Ражабов, Раъно Шодиева, Шодия Тўхтаева, Шаҳзода Матчонова, Гулчеҳра Эшонқулова, Эркин Комилов, Тоҳир Саидов, Хайрулла Саъдиев, Анвар Картаев сингари актёрлар рол ижро этган.
Меҳмонхоналарда чет эллик меҳмонлар кўп бўлганлиги учун сериалнинг ярми инглиз тилида олинди. Бунинг учун актёрлар инглиз тилини ўрганишига тўғри келди. Ҳиндистон, Португалия ва бошқа давлатлардан келган сайёҳлар ҳам суратга тушди.
Ҳар бир қисми 40 дақиқадан иборат «Меҳмонхона» сериали июнь ойидан бошлаб эфир юзини кўради.
Изоҳ (0)