Апрель ойи сўнгида ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари Райҳон ва Лола ижросидаги «Кўникмадим» таронаси клипи премьераси бўлиб ўтган эди. Ушбу премьерадан сўнг ижтимоий тармоқларда мухлислар клипни кенг муҳокама қилди ва унга нисбатан кўплаб танқидлар билдирилди.
«Даракчи» газетаси Райҳон ва Лоланинг танқидларга қандай муносабатда эканлигига қизиққан. Райҳон қуйидагича жавоб қайтарган. «Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бундай танқидлар ғашимга тегмайди. Ахир, ҳар қаламнинг ўз ранги бўлгани каби ҳар кимнинг ўз диди бор». Лола билан эса боғланиб бўлмаган.
Изоҳ (0)