Папарацци Ирина Шейк ва Брэдли Купернинг биргаликдаги биринчи суратини муҳрлашга муваффақ бўлди, уларнинг учрашаётгани ҳақида яқинда миш-мишлар тарқала бошлаган эди, деб ёзади «Сегодня.ua».
Ғарб ОАВлари ёзишича, жуфтлик Met Gala 2015 муносабати билан қўшиқчи Рианна ташкил қилган зиёфатни тарк этаётган вақтида «қўлга тушган».
Тадбирнинг ўзида модель ва актёр бир-биридан узоқ юрган бўлса-да, у ердан чиққач, ҳисларига эркинлик берган.
Hola! нашри эълон қилган ягона суратда Шейк ва Купер қўлтиқлашиб кетаётганини кўриш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, Ирина Шейк яқинда футболчи Криштиану Роналду билан айрилишган эди. Брэдли Купер ҳам бошқа бир модель Суки Уотерҳаус билан алоқаларига нуқта қўйганига кўп бўлмади.
Изоҳ (0)