Испания профессионал футбол лигаси (LFP) мамлакат футбол федерацияси (RFEF)ни ички мусобақалар тўғрисидаги қарори учун судга берди, дея хабар бермоқда «Championat.com».
LFP раҳбарияти фикрича, RFEF’да бундай хатти-ҳаракат учун ҳеч қандай асос йўқ. LFP қарор қабул қилишда қатнашганларни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.
Шу воқеалар муносабати билан LFP 11 майда барча клублар иштирокида бош ассамблея ўтказади.
Аввалроқ Испания футбол федерацияси жорий йилнинг 16 майидан барча уй турнирларини ўтказишни тўхтатгани, бундай қарор қабул қилинишига мамлакат ҳукумати билан келишмовчиликлар сабаб бўлгани хабар берилган эди. Испания футбол федерацияси спорт тадбирларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиш бўйича коллектив келишувларга тегишли янги қонундан норози.
Шу тариқа, Примеранинг сўнгги босқичлари ва Испания Кубоги финали ўтказилмаслиги хавфи бор.
Изоҳ (0)