Тўппончадан ўқ отиш спорти бўйича паралимпиячилар ўртасидаги жаҳон кубоги ғолиби Сервер Ибрагимов пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Жаҳон кубоги совриндорини тақдирлаш маросими 6 май куни Тошкентда бўлиб ўтди. У Польшада 2015 йилнинг апрель ойида ўтказилган ўқ отиш бўйича паралимпиячилар ўртасидаги жаҳон кубогида дунё рекордини янгилаганди.
Спортчига Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси, Ўқ отиш федерацияси ва Миллий олимпия қўмитаси томонидан пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар берилди.
Бундан ташқари, 2016 йилда Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Паралимпия ўйинларига лицензия олган Ибрагимовга Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қарорига биноан ҳар ой ёрдам пули ажратилади.
Изоҳ (0)