Каталониянинг «Барселона» футбол клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес саратондан азият чекаётган Матео исмли болани қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Championat.com хабар бермоқда.
Болакай онкологик хасталикка чалингани бундан икки йил аввал маълум бўлган. Куни кеча у касалхонага келганида, испаниялик шифокор у билан Skype орқали гаплашмоқчи эканлигини айтишган.
Бироқ, болакай учун кутилмаганда, экранда шифокор ўрнига «Барселона» ҳужумчиси пайдо бўлган. Суарес суҳбат давомида болани қўллаб-қувватлаб, ундан кучли бўлишни ва шифокорларнинг кўрсатмаларига амал қилишни сўраган.
https://www.youtube.com/watch?v=suIc74Zlwas
Изоҳ (0)