Испания футбол федерацияси жорий йилнинг 16 майидан барча уй турнирларини ўтказишни тўхтатди, дея хабар бермоқда «Sports.ru».
Испания футболи раҳбарияти томонидан бундай қарор қабул қилинишига мамлакат ҳукумати билан келишмовчиликлар сабаб бўлди. Испания футбол федерацияси спорт тадбирларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиш бўйича коллектив келишувларга тегишли янги қонундан норози.
Шу тариқа, Примеранинг сўнгги босқичлари ва Испания Кубоги финали ўтказилмаслиги хавфи бор.
Изоҳ (0)